Москва метросида метродан чиқаверишда билетларни текшириш учун турникетлар ўрнатилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-03-2015 | 19:51 ZAMIN.UZ / Жамият / 02 Март 2015 года
843

Москва метросида метродан чиқаверишда билетларни текшириш учун турникетлар ўрнатилади

Москва метросида метродан чиқаверишда билетларни текшириш учун турникетлар ўрнатилади

Москва метрополитени йўловчи хизматлари хизмати бошлиғи Андрей Филатов метродан чиқаверишда билетларни текшириш учун турникетлар ўрнатилишини маълум қилди. Бу ҳақда M24.ru портали хабар берди.

Қайд этилишича, метрополитенда бундай тизим билан йўловчиларнинг нафақат қайси станцияларда метрога тушишлари, балки чиқишларини ҳам билиш мумкин бўлади.

“Тройка” картаси персоналлаштирилгандан (картага унинг эгасининг шахсий маълумотларини киритиш) кейин бу маълумотлар қоидага амал қилиш дастурини яратиш ҳамда бепул юрадиган йўловчилар сонини камайтиришга кўмак беради.

“Йўловчиларни метродан чиқишда идентификация қилиш учун чиқишда турадиган турникетлар картаси бўлган йўловчиларни таниш имкониятига эга бўлиши керак.

Мисол учун, тоғ-чанғи курортларида кўтаргичга чиқаётганда ишлайдиган ski-pass тизимига ўхшаш равишда. Йўловчи картани турникетга қўяди, турникет тўсгичлари очилади, сафар ҳисобдан чиқарилмайди”, деб айтди Филатов.

Бу тизим қачон ишга туширилиши ҳозирча айтилмаган. Москва метроси матбуот хизматининг айтишича, агар бу тизим ишга туширилса, бир марталик чипталар эгалари уларни сафар охиригача ўзларида сақлашлари лозим бўлади.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru