Буюк Британия ресторани мижози кечки овқат учун 1 млн фунт тўлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-07-2016 | 17:50 ZAMIN.UZ / Жамият / 27 Июл 2016 года
878

Буюк Британия ресторани мижози кечки овқат учун 1 млн фунт тўлади

Буюк Британия ресторани мижози кечки овқат учун 1 млн фунт тўлади

Буюк Британиядаги ресторанлардан бирида кечки нонушта учун уч хил таомни тамадди қилган киши банк карточкаси билан тўловни амалга оширишда жиддий хатога йўл қўйган. Унинг клавишаларни бир неча бор босиши 1 млн фунт стерлингга тушган, дейилади "Кун" нашрида.

Ҳодиса Шотландиянинг Инверури шаҳридаги ҳинд ресторанида юз берган, деб ёзади The Evening Express. Икки ўртоғи билан кечки овқатланишга келган эркак ҳисоб учун 100 фунт тўлашга қарор қилган. У, пин-кодини биринчи марта нотўғри киритгач, банкка телефон қилиб, кодни олган. Шундан сўнг, амалга оширилган тўлов чекида эса, 1,00608204 млн кўрсатилган эди.

Буни кўрган ресторан эгаси ҳам ўзини йўқотиб қўйди. Бироқ, карточка эгаси совуққонлик билан банкка телефон қилиб, тўловни бекор қилишни сўраган.

Ресторан эгасининг қайд этишича, ушбу кечки тановулга хизмат кўрсатиш унинг 30 йиллик бизнеси тарихидаги энг сердаромадлиси бўлиши мумкин эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru