Ҳиндистонда энг қуйи табақага тегишли жуфтлик 22 цент қарз учун ўлдирилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-07-2016 | 23:39 ZAMIN.UZ / Жамият / 29 Июл 2016 года
790

Ҳиндистонда энг қуйи табақага тегишли жуфтлик 22 цент қарз учун ўлдирилди

Ҳиндистонда энг қуйи табақага тегишли жуфтлик 22 цент қарз учун ўлдирилди

Ҳиндистонда далитларга (энг қуйи табақа) тегишли жуфтлик арзимаган қарз учун ўлдирилди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.

Воқеа Уттар-Прадеш штатининг Лакхмипур қишлоғида юз берди. Кунбай ишлайдиган 48 ёшли Бхарат Нат ва унинг 45 ёшли рафиқаси Мамта одатда егулик сотиб оладиган дўкон олдидан ўтиб кетишаётганда дўкон эгаси, юқорироқ табақага тегишли 68 ёшли Ашок Мишра улардан бир неча кун аввал сотиб олган уч пачка печенье учун 15 рупий (22 цент) тўлашни талаб қилди. Жуфтлик пулларни кечаси беришга ваъда қилиб, йўлларида давом этдилар. Бу Мишранинг ғазабини қўзғатди ва у дўкондан болта олиб, жуфтликка етиб олиб, уларни ўлдирган.

Полиция маълумотларига кўра, жиноятчи эр-хотиннинг бошларини ёриб ташлаган. Бундан ташқари, шифокорлар ҳалок бўлган эркакнинг танасида 9 та, аёлникида эса 7 та жароҳат топишган. Полициячилар дўкон эгасини қўлга олишган. Жуфтликнинг уч нафар балоғатга етмаган фарзандлари уларнинг қўшниларидан бирига вақтинчаликка қараб туриш учун берилди.

Бу ваҳший қотиллик далитларнинг оммавий норозиликларини келтириб чиқарди. Улар йўлларни тўсиб, адолат талаб қила бошлашган. Нашрнинг таъкидлашича, ушбу воқеа штатда сиёсий ихтилофни келтириб чиқариши мумкин: далитлар етакчи "Самаджвади парти"нинг мухолиф ва далитлар манфаатларини билдирувчи рақиблари "Бахуджан самадж парти" бўлиб ўтган воқеани ўз манфаатлари йўлида ишлатилиши мумкин.

Далитлар (тегиб бўлмайдиганлар) Ҳиндистон ижтимоий-диний тизимида энг қуйи ўринни эгалловчи табақалар гуруҳи. Улар одатда чиқиндиларни йиғиш, чарм ёки лой билан ишлайдилар. Тегиб бўлмайдиганлар юқорироқ табақа вакиллари билан гаплашиш ва ҳаттоки уларнинг буюмларига тегишга ҳақлари йўқ. Ҳиндистонда табақага қараб таҳқирлаш тақиқланган бўлса ҳам, пастки табақалар вакилларини ўрнатилган тартибларни бузганлик учун дўппослашлари ва ҳаттоки ўлдиришлари мумкин.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru