Бруклинда бир литр сумалак 15 доллардан сотилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-03-2015 | 13:10 ZAMIN.UZ / Жамият / 03 Март 2015 года
845

Бруклинда бир литр сумалак 15 доллардан сотилмоқда

Бруклинда бир литр сумалак 15 доллардан сотилмоқда

Ижтимоий тармоқда Нью-Йорк шаҳри, Бруклин туманида сумалак сотилаётгани ҳақидаги эълон чоп этилди.

Эълон матнида бир литр сумалакнинг нархи 15 доллар экани айтиб ўтилган. Ярим литр маҳсулот эса 7 долларга баҳоланган. Эълонда, шунингдек, мурожаат учун Санобар исмли сотувчининг телефон рақами ва манзили ҳам чоп этилган.

Мазкур эълонга кўпчилик юртдошларимиз ўзининг ижобий муносабатини билдириб, сумалакни АҚШнинг бошқа штатларига ҳам жўнатиш имкони мавжудми, деган саволни ўртага ташлаган.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Ўзбекистондаги супермаркетларда ҳам 400 граммликдан 1 литрликкача бўлган идишларга қадоқланган сумалак сотиш йўлга қўйилган бўлиб, 600 граммлик маҳсулот нархи 5750 сўм қилиб белгиланган.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru