22:38 / 05.03.2015
6 087

YouTube’га кўрмасдан ўтказиб юборишнинг иложи бўлмаган видеолар жойланмоқда

YouTube’га кўрмасдан ўтказиб юборишнинг иложи бўлмаган видеолар жойланмоқда

Geico суғурта компанияси Unskippable номи остида реклама роликлари сериясини намойиш қилишни бошлади. Интернет фойдаланувчилари бу роликларни YouTube’да эътибордан ўтказиб юборишнинг умуман иложи йўқлигини айтишмоқда.

Бу видеоларда барча маълумотлар биринчи 5 сонияда бериб бўлинади. Яъни YouTube фойдаланувчисида роликни ўтказиб юборишга имконият пайдо бўлгунга қадар намойиш этиш амалга оширилади. Роликдаги қолган вақт (25 сониядан 1 дақиқагача) ундаги актёрлар бир ҳолатда турганларида, улар атрофида турли кулгули ҳолатлар юз беради.

Видеони суратга олиш ишлари билан The Martin Agency компанияси шуғулланган. Бир йил олдин Geico компанияси бу роликларнинг қисқартирилган вариантларини интернетга қўйган эди, тўлиқ вариантлари эса жорий йилнинг февраль ойи охирида қўйилди. 5 кун ичида бу роликлар 1,2 млн марта кўрилган.
[media=https://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=pvcj9xptNOQ]
[media=https://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=8Dvx060Rx3g]
Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » YouTube’га кўрмасдан ўтказиб юборишнинг иложи бўлмаган видеолар жойланмоқда

Жамият янгиликлари