Япон денгизида россиялик денгизчилар кемаси фалокатга учради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-08-2016 | 09:58 ZAMIN.UZ / Жамият / 22 Август 2016
633

Япон денгизида россиялик денгизчилар кемаси фалокатга учради

Япон денгизида россиялик денгизчилар кемаси фалокатга учради

Африканинг Того давлати байроғи остида сузувчи "Альфа" юк ташувчи кемаси Япон денгизида фалокатга учради. Кема экипажи россиялик денгизчилардан иборат, деб “Кун” хабар беради.

"Альфа" кемаси юкининг силжиши оқибатида 40 градусга қиялаб қолган. Кема экипажига ёрдамга Корея Республикаси соҳилбўйи қўриқлаш хизмати кемаси етиб келган", деб маълум қилди Владивосток денгиз координация-қутқарув маркази навбатчиси.

Таъкидланишича, кема чўкмаяпти, бироқ қутқарувчилар 15 россияликдан иборат кема экипажини эвакуация қилишга қарор қилишган.
Кемани қутқариш бўйича операция 22 август эрталабигача қолдирилди.

Кема Россиянинг Находка шаҳрида рўйхатдан ўтган Transatlantic Shipping Service компаниясига тегишли, бироқ Того байроғи остида сузади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru