Тошкент ва Наманган вилояти зиёратчилари Мадина шаҳрига етиб келишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкент ва Наманган вилояти зиёратчилари Мадина шаҳрига етиб келишди

Тошкент ва Наманган вилояти зиёратчилари Мадина шаҳрига етиб келишди

Куни кеча Тошкент ва Наманган вилояти зиёратчилари Наманган - Мадина йўналиши бўйича Мадина шаҳрига етиб келишди. Аэропортда меҳмонларни ишчи гуруҳ вакиллари кутиб олиб, аввалдан ҳозирланган меҳмонхонага жойлаштирди. Улар бугун муборак қадамжоларга зиёрат уюштирдилар. Ҳаммалари соғ ва саломат. Истиқлол сабаб мана шундай муқаддас манзилларга етказгани учун Аллоҳ таолога беадад ҳамд айтмоқдалар. Шукроналик ила дуога очилган қўллар Яратгандан юртимизга тинчлик, хотиржамлик, оилаларга фаровонлик ва қут-барака тиламоқда.
"Бизлар мана шундай жойларга, Аллоҳнинг байтига келиб ибодат қилишни орзу қилардик. Шукрки, ниятимизга эришдик. Бу ҳам бўлса, Аллоҳ таолонинг марҳамати, мустақиллик сабаб эришган ютуқларимизнинг самараси, деб биламан", дейди мингбулоқлик Турдиниса ая Мансурова.
Ватандошларимизнинг сафар таассуротлари билан улашишда давом этамиз. Бизни кузатиб боринг деб хабар беради "Кун" нашри.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru