Гуцериевлар оиласи Россиянинг энг бой одамлари рўйхатида яна етакчиликни қўлга олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Гуцериевлар оиласи Россиянинг энг бой одамлари рўйхатида яна етакчиликни қўлга олди

Гуцериевлар оиласи Россиянинг энг бой одамлари рўйхатида яна етакчиликни қўлга олди

Гуцериевлар оиласининг даромади яна 2,5 бараварга ошиб, 9,8 миллиардга етди ва Forbes журналининг энг бой одамлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Ўтган йили уларга тегишли БИН гуруҳи банкларни, пенсия жамғармаларини, нефть компанияларини, умумий ҳисобда 1,5 миллиард долларга сотиб олган. Михаил Гуцериев улгуржи нефть савдосидан 700 миллион доллар пул ишлаб топган.

Иккинчи ўринни ўтган йилги каби Ротенберглар оиласи эгаллаган. Улар антироссия санкцияси туфайли даромади камайиб, биринчи ўриндан иккинчи ўринга тушган. Учинчи ўринни 2,8 миллиард даромад билан Ананьевлар оиласи, тўртинчи ўринни 2,4 миллиард даромад билан Шамаловлар оиласи эгаллаган. “Россия” банкининг эгаси Николай Шамаловга 100 миллион доллар, ўғли Кирилл Шамаловга эса 2,3 миллиард доллар тегишлидир.

Рўйхатдаги 10 оиланинг даромади йил давомида 40 % га ошган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru