Россиялик олимпиадачилар Сурияга боришди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россиялик олимпиадачилар Сурияга боришди

Россиялик олимпиадачилар Сурияга боришди

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ХХХI ёзги Олимпиада ўйинларида чампион ва совриндор бўлган россиялик спортчилар Суриянинг Хмеймим авиабазасига ташриф буюришди. Бу ҳақда “Интерфакс”га асосланиб “Qalampir.uz” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, авиабазадаги ҳарбийлар ва журналистлар эътиборини асосан бир неча бор Олимпиада чемпиони бўлган Елена Исинбаева тортди.

“Сурияга ташриф буюришимиз бизни ҳайратда қолдирди. Бу ерга учиб келганимиз фантастикага ўхшайди. Суриядаги вазият ҳақида ОАВ орқали кўп эшитганмиз, аммо бу сафар барчасини кўзимиз билан кўрдик”, дейди Исинбаева.

Исинбаеванинг сўзларига кўра, Сурияда бўлиш унчалик хавфли эмас. Бундан ташқари, спортчи россиялик аскарлар билан эрталаб бадантарбия қилди.

Маълумот ўрнида, Рио Олимпиадасида Россиядан 23та спорт тури бўйича 286 нафар спортчи қатнашди. Якунда Россия терма жамоаси медаллар сони бўйича мусобақада тўртинчи ўринни олди. Россиялик спортчилар жами 56та медаль (19та олтин, 18та кумуш ва 19та бронза) ютишга муваффақ бўлдилар.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru