Жиноятчи ўзи ҳақидаги эълон хусусида телеканалга мурожаат қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жиноятчи ўзи ҳақидаги эълон хусусида телеканалга мурожаат қилди

 Жиноятчи ўзи ҳақидаги эълон хусусида телеканалга мурожаат қилди

Австралия қамоқхонасидан қочган Эми Шарп (Amy Sharp) 7 News Sydney телеканалидан, унинг қидирилаётгани хусусида Facebook саҳифасига жойлаштирилган суратини алмаштиришни талаб қилди, дейилади "Кун" нашрида.

Телеканал ўз эълонида полиция ахлоқ тузатиш идорасидан қочган 18-ёшли Шарпни қидираётганини хабар қилган. Қизнинг ташқи кўриниши ҳақидаги маълумотга, эҳтимолларга кўра, қамоқхонада олинган сурати ҳам илова қилинган.

Мазкур эълонни кўрган қочоқ қиз 7 News Sydney телеканалидан бирмунча яхшироқ суратни жойлаштиришни сўраб, бошқа суратини таклиф ҳам қилган.

«Илтимос, мана бу суратдан фойдаланинг, раҳмат. Сизнинг Эми Шарп», — деб ёзган қиз.

Шарпнинг бундай журъати тезда шов-шувга айланиб, 62 минг киши уни маъқуллаган, 10 минглаб кишилар фикрларини қолдирган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru