Макка ва Мадина шаҳарларидаги ўзбекистонлик ҳожилар президент ҳақига «ғоиб» жаноза намози ўқишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Макка ва Мадина шаҳарларидаги ўзбекистонлик ҳожилар президент ҳақига «ғоиб» жаноза намози ўқишди

Макка ва Мадина шаҳарларидаги ўзбекистонлик ҳожилар президент ҳақига «ғоиб» жаноза намози ўқишди

2 сентябрь куни Макка вақти билан соат 21:00да ишчи гуруҳ штабида ишчи гуруҳ аъзолари ва гуруҳ раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда муҳтарам президентимиз раҳнамолигида диний соҳада амалга оширилган буюк ишлар ва улкан ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтилди ва юртбошимизнинг оила аъзолари, яқинлари ва бутун халқимизга таъзия изҳор қилинди ва самимий ҳамдардлик билдириб ўтилди. Бу ҳақда "Газета.uz" хабар бермоқда.

Ҳозирда Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб турган ҳожилар ушбу оғир мусибатни чуқур қайғу билан қабул қилдилар.

Муҳтарам юртбошимизнинг вафотлари муносабати билан 3 сентябрь куни пешин намозидан сўнг «ғоиб» жаноза намози ўқилди. Унда юртдошларимиз муҳтарам президентимиз охиратлари обод бўлиши, жойлари жаннат боғларидан бир боғ бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб, дуо-ю илтижолар қилдилар. Ўзаро бир-бирларига сабр-тоқат билдирдилар. Шунингдек, ҳожиларимиз муҳтарам юртбошимиз ҳақларига хатми Қуръонлар ўқидилар ва Умра амалларини Масжидул Ҳарамда адо этиб, савобини муҳтарам президентимиз руҳониятларига бағишладилар ва ҳақларига дуо-ю фотиҳалар қилдилар.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru