Ҳиндистон президенти ҳамдардлик номасини юборди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ҳиндистон президенти ҳамдардлик номасини юборди

Ҳиндистон президенти ҳамдардлик номасини юборди

Ҳиндистон президенти Пранаб Кумар Мукержи Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Ҳиндистон президентининг Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошевга йўллаган ҳамдардлик хатида шундай дейилган:

“Мен Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов жаноби олийларининг вафоти ҳақидаги хабардан чуқур қайғуга тушдим. Мен марҳумнинг яқинларига, Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига чуқур ҳамдардлигимни билдираман”.

Пранаб Кумар Мукержи Ислом Каримов Ҳиндистонда катта ҳурматга эга эканини қайд этган. Унинг 2011 йилги Ҳиндистонга ташрифи икки мамлакат муносабатлари стратегик даражага кўтарилганини таъкидлаб ўтди.

“Унинг бошқаруви даврида Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий соҳада улкан ривожланишларга эришди. Ислом Каримовнинг сиёсати мамлакат халқининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган”, дейди Мукержи.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хорижга қилган илк мустақил ташрифи 1991 йилнинг 17 августида Ҳиндистонга бўлган эди.

Теглар: Islom Karimov

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru