Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари раҳбарлари чегарадаги вазиятни муҳокама қилишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари раҳбарлари чегарадаги вазиятни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари раҳбарлари чегарадаги вазиятни муҳокама қилишди

Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев билан Самарқандда учрашув ўтказди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берган, дейилади "Кун" нашрида.

"Учрашув 3 сентябрь куни Қирғизистон бош вазирининг Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимига ташрифи доирасида бўлиб ўтди", дейилган хабарда.

Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев номидан таъзия билдирган. У Ўзбекистоннинг биринчи президентининг мамлакатнинг мустақилликка эришиши, халқаро мавқеинининг мустаҳкамланиши ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутганини эътироф этган.

Ўз навбатида Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ҳукумати раҳбарига оғир кунда қўллаб-қувватлаб тургани учун миннатдорлик билдирган.

Учрашув чоғида ҳукумат раҳбарлари савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалик соҳаси, транспорт инфратузилмасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишган.

Шунингдек, учрашувда чегара ҳудудидаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru