DM: Клинтон Трампдан кўра Путин билан тушлик қилишни афзал деб билди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

DM: Клинтон Трампдан кўра Путин билан тушлик қилишни афзал деб билди

 DM: Клинтон Трампдан кўра Путин билан тушлик қилишни афзал деб билди

АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон рақиби – Республикачилар партияси вакили Дональд Трампдан кўра Россия раҳбари Владимир Путин билан тушлик қилишни афзал, деб билди. Бу ҳақида "Кун" нашри маълум қилди.

Манбага кўра, собиқ бош котибга Кливлендга парвози вақтида шундай савол билан мурожаат қилишган. АҚШда собиқ президент Рональд Рейган даврида урф бўлган бир одат бор – унга кўра, журналистлар самолётнинг орқасидан унинг олд томонида ўтирган номзодга саволлар ёзилган апельсинларни думалатишга уринишади.
 DM: Клинтон Трампдан кўра Путин билан тушлик қилишни афзал деб билди

Клинтон ана шундай апельсинлардан бирида шундай саволни ўқийди: “Ким билан тушлик қилишни афзал деб биласиз” Путин ва Трампдан биттасини танлаш керак бўлган. Бир неча дақиқадан сўнг журналистларга жавоб ёзилган апельсин қайтди – нашрга кўра, унда “Путин”, деб ёзилган бўлган.

Клинтонга берилган саволга жавобни ўзи эмас, апельсинни тутиб олган матбуот котиби Ник Меррил ёзган. Демократлар номзодининг сўзларига кўра, Клинтон бир марта Путин билан тушлик қилган. Шунда Меррил жавобни ўзи белгилаган ва апельсинни журналистларга қайтарган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru