12:09 / 10.09.2016
13 955

Zara бренди асосчиси дунёнинг энг бой одамига айланди

Zara бренди асосчиси дунёнинг энг бой одамига айланди

Inditex холдинги асосчиси Амансио Ортега дунёнинг энг бой одамлари рейтингининг 1-поғонасига кўтарилиб олди. Бундан Forbes журналининг реал вақтда янгиланиб борувчи маълумотлари дарак бермоқда.

Ортеганинг 9 сентябрь кечки вақт ҳолатига кўра бойлиги 78 млрд долларга баҳоланди. Кўп йиллар давомида дунёнинг энг бадавлат инсони мақомини ўзида сақлаб келган Билл Гейтснинг давлати эса 75 млрд долларга баҳоланди. Охирги бир неча кун давомида Ортега ва Гейтс энг бадавлат инсонлар рейтингида ўрин алмашиб келаётгандилар, чунки рейтинг жорий биржа нархларини ҳисобга олади.

Ортега 7 сентябрда холдинги акциялари нархи ошиши ҳисобига энг бадавлат инсонга айланганди, бироқ 9 сентябрда бу мақомни яна Гейтс қайтиб олганди.

3-ўринни миллиардер Уоррен Баффет эгалламоқда.

Ортега томонидан асос солинган Inditex холдингига Zara, Pull&Bear, Bershka ва Massimo Dutti кийим-кечак брендлари киради.

Манба: кун.уз

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Zara бренди асосчиси дунёнинг энг бой одамига айланди