12:22 / 13.09.2016
7 285

Усмоновнинг суперяхтаси дунёнинг энг яхши кемаларидан бири

Усмоновнинг суперяхтаси дунёнинг энг яхши кемаларидан бири

Россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг Dilbar номли суперяхтаси «250 фут ҳажмдаги яхталар» таснифида World Yachts Trophies совринини қўлга киритди. Бу ҳақда, кемани ишлаб чиққан Lürssen компанияси Facebook саҳифасида эълон қилган, дейилади "Кун" нашрида.

15917 тонна сув сиғимига эга Dilbar яхтаси айни вақтда дунёдаги энг кенг хусусий кема ҳисобланади. Шу йилнинг бошларида буюртмачига топширилган Dilbar дизель-электр агрегати билан жиҳозланган бўлиб, кема соатига 42 км тезликкача ҳаракатлана олади. Унинг ички хоналари майдони — 3800 кв. метрни ташкил этади. Таъкидланишича, яхтага сарф этилган электр симлар узунлигининг ўзи 1100 километрдан ошади.

Forbes журнали таснифи бўйича Россиянинг энг бадавлат уч тадбиркоридан бири ҳисобланган Алишер Усмонов Dilbar яхтасидан ташқари 110-метрлик Ona деб номланувчи суперяхтага ҳам эгалик қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Усмоновнинг суперяхтаси дунёнинг энг яхши кемаларидан бири