Японияда арилар тинчини бузган спортчилардан ўч олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Японияда арилар тинчини бузган спортчилардан ўч олди

Японияда арилар тинчини бузган спортчилардан ўч олди

Япониянинг Хиде шаҳрида бўлиб ўтган халқаро енгил атлетика марафонида иштирок этганларнинг 115 нафари арилар ҳужумидан азият чекишди, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.

Ҳодиса марафон қатнашчилари кўприкдан югуриб ўтаётган вақтда содир бўлган. Спортчиларнинг шовқини ва вибрациясидан арилар уясининг тинчи бузилган ва ҳашаротлар бунинг учун югурувчиларни янада тезроқ югуришга мажбур қилиб, жазолаган. Натижада, 8 киши ари чақишидан вужудга келган аллергия ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Умуман, марафонда бир ярим мингдан ортиқ киши иштирок этган, полумарафонда эса, 697 нафар югурувчи қатнашган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru