Автоҳалокат оқибатида жон берган қизнинг сўнгги сўзлари Европани йиғлатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Автоҳалокат оқибатида жон берган қизнинг сўнгги сўзлари Европани йиғлатди

Автоҳалокат оқибатида жон берган қизнинг сўнгги сўзлари Европани йиғлатди

Кўчада автоҳалокатга гувоҳ бўлган журналист, ҳалокат оқибатида дунёдан кўз юмаётган қизнинг сўзларини сўзма-сўз ёзиб олиб, чоп этди. Уни ўқиган киши борки йиғлади, бутун европа йиғлади…

“Мен тунги клубга бордим-у сизни сўзларингизни эсладим: “Спиртли ичимлик ичма!” Туни билан шарбат ичдим, сиз ахир мен билан фахрланишингизни айтгандингиз. Сиз спиртли ичимлик ичиб машина бошқариш мумкин эмаслигини уқтирган эдингиз. Дўстларим эса буни аксини қилишди.

Оқшом байрамлари тугаганда ҳеч ким ичганми ёки йўқ бунга аҳамият қилишмайди. Мен машинам ёнига бордим, лекин тўғри иш қилаётганимга амин эдим. Мен спиртли ичимлик ичмагандим.

Бизнинг автоҳалокатга сабабчи бўлган йигит эса ғирт маст эди. Мен буни полиция офицеридан эшитдим. Атрофим эса қон эди, менинг қоним. Онажон мен сизни хафа қилмаслик учун ҳамма нарсага тайёрман.

«Бу қиз ҳалок бўлади», дея шифокорлар бақиришар эди. Бир йигит ичиб машина бошқаради, мен эса ўламан шундайми? Онажон шу дамда нимани ҳис этаётганимни тасвирлаб бера олмайман. Менимча менга юзлаб ханжарлар санчилмоқда. Алам қилади, кимдир кайфда рул бошқаргани учун, мен ўлишим керак.

Онажон мен нафас олишим тобора секинлашиб бораётганини ҳис қилаяпман, осмонларга учиб кетаяпман. Ўлгунимча сизнинг қўлларингиздан тутиб қолгим келаяпти, онажон.

Мен сизни севаман онажоним. Хайр онажон!”

Бу автоҳалокат оқибатида жон бераётган минглаб одамлардан бирининг илтижолари эди. Тез ёрдам қизни олиб қололмади. У ҳалок бўлди, журналист қизни қутқариб қолишга ҳаққи йўқ эди. Мавжуд қонунларга кўра, малакага эга бўлмаган киши биринчи ёрдам кўрсатишга ҳақли эмас. Ёрдам бераман деб, зарар келтириб қўйиши мумкин. Журналист аксинча қизнинг сўнгги илтижоларини чоп этиш орқали тирик қолганларга ёрдам беришни маъқул кўрди.

Манба: diydoraziz.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru