Уруш фахрийларига санатория учун бепул йўлланмалар берилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-03-2015 | 13:42 ZAMIN.UZ / Жамият / 09 Март 2015 года
1 126

Уруш фахрийларига санатория учун бепул йўлланмалар берилмоқда

Уруш фахрийларига санатория учун бепул йўлланмалар берилмоқда

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнаткашларига март ойидан бошлаб соғликларини тиклаш ва дам олишларини таъминлаш мақсадида санаторияларга йўлланмалар берилиши бошланди. Ушбу бепул даволаниш йўлланмалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг октябр ойидаги уруш ва меҳнат фахрийларига ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича Фармони ва “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат Дастурига асосан тақдим этилмоқда, деб ёзади Газета.uz.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ахборотига кўра, фахрийларнинг дам олишига мўлжалланган саломатлик марказлари шай ҳолатга келтирилган. Хоналарга қўшимча турли даволаш ускуналари келтирилди. Махсус даволаш дастури бўйича шароитлар муҳаё қилинди.

Даволаш билан бир қаторда фахрийларнинг дам олишлари учун шароитлар яратиб берилган. Улар бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шахмат ва шашка ўйинлари, телевизор кўриш, китоб мутолаа имконияти яратилган. Шунингдек, эстрада хонанда ва театр актёрларини махсус чиқишлари ҳам ташкил қилиниши режалаштирилган.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru