АҚШда 5 ёшли бола мактабга катта миқдордаги героин билан келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШда 5 ёшли бола мактабга катта миқдордаги героин билан келди

АҚШда 5 ёшли бола мактабга катта миқдордаги героин билан келди

АҚШнинг Нью-Джерси штатидаги Трентон шаҳрида 5 ёшли бола мактабга ғайриодатий нонушта тўплами билан келди. Бу ҳақда Trentonian нашрига иқтибос келтирган ҳолда “Кун” нашри хабар бермоқда.

Боланинг бутербродлар учун мўлжалланган қутисида 30 та героин пакетчаси бўлган. Ўқитувчининг айтишича, болакай танаффус пайтида қандайдир пакетчани ўйнаб юрган. Ўқитувчи уни аввал конфета деб ўйлаган, бироқ кейин бу гиёҳванд модда эканлигини тушунган.

Қутида яна шундай 29 та пакетча аниқланган. Бола зудлик билан шифохонага етказилган ва у ерда унинг гиёҳванд моддадан ҳеч нарса татиб кўрмагани аниқланган. Полиция бола гиёҳванд моддани қаердан олган бўлиши мумкинлигини аниқлаштирмоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru