15:58 / 17.09.2016
14 547

Ўзбекистон ИИВда қатор лавозим ўзгаришлари амалга оширилди

Ўзбекистон ИИВда қатор лавозим ўзгаришлари амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида қатор лавозим ўзгаришлар юз берди. Бу ҳақда “Постда” газетасига асосланиб "Кун" нашри ёзмоқда.

Маълумотга кўра, полковник Саидкарим Нишонбоев Ўзбекистон ИИВ бошлиғи ўринбосари, полковник Айтбай Темирханов эса Қорақалпоғистон ички ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Бундан ташқари, Полковник Алишер Эргашев Ўзбекистон ИИВ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси бошлиғи, Нодир Қурбонов эса ИИВ Жиноий қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида иш юритадиган бўлди.

Фарғона вилояти ички ишлар органларида ҳам лавозим ўзгаришлари амалга оширилди. Жумладан, подполковник Фаррух Ўсаров вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи лавозимига, подполковник Раҳмонали Мусаев Фарғона шаҳар ички ишлар бошқармасига, подполковник Азимжон Юлдашев Қўқон ИИБга, подполковник Қудратжон Ўринбоев Қувасой ички ишлар бўлимига, подполковник Зиёҳидин Ғафуров Учкўприк туман ИИБга раҳбар этиб тайинланишган.

Подполковник Отабек Сайдаҳмедов Самарқанд вилоят Қўшработ туман ички ишлар бўлимини бошқаради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ИИВда қатор лавозим ўзгаришлари амалга оширилди