6 875
Россиянинг Астрахань вилоятидаги сайлов участкасида аёл овоз бериш гувоҳномасини еб қўйди
Россиянинг Астрахань вилоятидаги 316-сайлов участкасида бир аёл доимий ёки вақтинчалик яшаш жойига бириктирилган сайлов участкаси ўрнига исталган бошқа сайлов участкасида овоз бериш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани еб қўйди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.
Воқеа юзасидан текширув ўтказилди.
"Аёлга тез тиббий ёрдам чақиртирилди, бироқ у сўроқ вақтида барчасини инкор қилган. Бу текширув натижалари прокуратура орқали тергов қўмитасига топширилади", деб айтилди хабарда.
Маълум қилинишича, аёл эркакча фамилияли гувоҳнома билан сайлов бюллетенини олмоқчи бўлган. Кузатувчининг бунга қаршилик кўрсатиши вақтида аёл кузатувчининг қўлини тишлаб олган ва сўнгра гувоҳномани оғзига солиб чайнай бошлаган.
Аввалроқ Астрахань вилояти сайлов комиссияси раиси Игорь Коровин сайлов комиссияси овоз беришда иштирок этган аҳолидан колбаса ва пуллар билан овозларни сотиб олишга уринишлар бўлганидан шикоятлар олганини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?