Россияга кетиб оиласидан воз кечган отага 5 ёшли қизчанинг номаси » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россияга кетиб оиласидан воз кечган отага 5 ёшли қизчанинг номаси

Россияга кетиб оиласидан воз кечган отага 5 ёшли қизчанинг номаси

Россияга ишлаш учун бориб бошқа хотин олиб оиласидан воз кечиб кетган эркак кишига беш ёшлик қизалок номидан ёзилган шеър.

СИЗ КИМЛАРГА БАХШ ЭТДИНГИЗ ЎЗИНГИЗНИ?
Ё ДУНЁЛИК КЎР ҚИЛДИМИ КЎЗИНГИЗНИ?
СИЗНИ ЗОР, ЗОР КУТАЁТГАН ҚИЗИНГИЗНИ,
БИР БОР ЙЎҚЛАБ КЕЛМАЙСИЗМИ ДАДАЖОНИМ?

ФАРЗАНДИМ ДЕБ ҚАНОТ ЯСАБ УЧМАНГ МАЙЛИ,
КЕЛИБ МЕНИ ЭРКАЛАБ ҲАМ ҚУЧМАНГ МАЙЛИ,
ЎША ТОПГАН ЁРИНГИЗДАН КЕЧМАНГ МАЙЛИ,
БИР БОР ЙЎҚЛАБ КЕЛМАЙСИЗМИ ДАДАЖОНИМ?

АЛЛОҲ РАҲМ СОЛСА ЭДИ ДИЛИНГИЗГА,
МЕН ЖОНИМНИ ТУТҚАЗАРДИМ ҚЎЛИНГИЗГА.
КЎЗ ТУТАМАН ЭРТА-Ю КЕЧ ЙЎЛИНГИЗГА,
БИР БОР ЙЎҚЛАБ КЕЛМАЙСИЗМИ ДАДАЖОНИМ?

ДУГОНАЛАР «ДАДАНГ ЙЎҚ», ДЕБ КУЛЯПТИ,
СИЗНИ ҚУМСАБ ЎКСИК КЎНГЛИМ ТЎЛЯПТИ.
БАРДОШИМДАН СОҒИНЧ ЗЎРЛИК ҚИЛЯПТИ,
БИР БОР ЙУКЛАБ КЕЛИНГ ЭНДИ ДАДАЖОНИМ!

ЗОР ЙИҒЛАБ ЎЗИМНИ ҲЕЧ ТУТОЛМАЙМАН,
НАЙЛАЙ СОҒИНЧИМНИ ИЧГА ЮТОЛМАЙМАН,
САБРИМ АДО БЎЛДИ БОШҚА КУТОЛМАЙМАН.
БИР БОР ЙЎҚЛАБ КЕЛИНГ ЭНДИ ДАДАЖОНИМ!

ҚАЙТИНГ ЭНДИ БИЗНИ ЁЛҒИЗ ТАШЛАБ КЕТМАНГ,
ЎТИНАМАН МЕҲРИНГИЗНИ ДАРИҒ ТУТМАНГ.
ШУНЧА КУТДИМ, МЕНИ ЯНА МУШТОҚ ЭТМАНГ,
БИР БОР ЙЎҚЛАБ КЕЛИНГ ЭНДИ ДАДАЖОНИМ!

ЙЎЛИНГИЗГА ЧИҚАЙ СОЧИМ МАЙДА ЎРИБ,
КЎНГЛИМ ТОҒДАЙ КЎТАРИЛСИН, СИЗНИ КЎРИБ.
БОР ДУНЁНИНГ ТАШВИШЛАРИН ЧЕТГА СУРИБ,
БИР БОР ЙЎҚЛАБ КЕЛИНГ ЭНДИ ДАДАЖОНИМ!
СИЗНИ ЖУДА ҚАТТИК СОҒИНДИМ ДАДАЖОНИМ!!!!!!!!!!!

Мадина Муротованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан.

Манба: Diydoraziz.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru