Порошенко Ҳиллари Клинтон билан учрашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Порошенко Ҳиллари Клинтон билан учрашди

 Порошенко Ҳиллари Клинтон билан учрашди

Украина президенти Петр Порошенко Нью Йорк шаҳрида АҚШ президентлиги учун демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтон билан учрашди, деб хабар берди "Кун" нашри.

"Мен учун бу учрашув жуда муҳим. Мен Украина суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини, шунингдек, сўнгги икки йилда ўтказилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш борасидаги аниқ қарашингиз учун миннатдорман", – деган Порошенко Клинтон билан учрашувда.

Ўз навбатида, АҚШ президентлиги учун номзод, Украинада қанақа ислоҳотлар ўтказилаётганини билишга қизиққан.

"Бу Украинанинг тараққиётини ва Россия агрессияси шароитида амалга оширилаётган ўзгаришларни муҳокама қилиш учун яхши имкониятдир", – деган Клинтон.

Эслатиб ўтамиз, Порошенко БМТ Бош ассамблеясининг 71 сессиясида иштирок этиш учун Нью Йоркда бўлиб турибди. У, шунингдек, сессия доирасида АҚШ президенти Барак Обама билан ҳам учрашади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru