Фуқаро Т.Самиев жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туман судининг ҳукми билан айбли деб топилиб, унга 2 йил синов муддати тайинланади. Пешку туманида яшовчи Зиёвиддин Жўраев эса уни шартли жазодан озод қилиш эвазига судланувчининг таниши А.Холиқовдан пул сўрайди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Ички ишлар ходими ҳисобланган З.Жўраев 400 минг сўм пулни фуқаро А.Холиқовдан олаётган пайтда қўлга олинди.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судининг ҳукмига кўра, З.Жўраев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддасига биноан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан ҳамда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди