Британиялик сотувчи аёл ўғри қаршисида ўзини йўқотиб қўймади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Британиялик сотувчи аёл ўғри қаршисида ўзини йўқотиб қўймади

 Британиялик сотувчи аёл ўғри қаршисида ўзини йўқотиб қўймади

Буюк Британиянинг Кингстон-апон-Халл шаҳридаги дўконда сотувчилик қиладиган аёл ўзининг хотиржамлиги билан пулни ўмаришга кирган ўғрининг ҳушини бошидан учирди, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.

Карамжит Санганинг ҳикоя қилишича, у чой ичиб ўтирганида, дўконга 20смлар келадиган пичоқ билан қуролланган эркак киши бостириб кирган.

«У менга барча пулларни беришни буюрди. Бироқ, мен хотиржам эдим. Мен чой ичаяпман, деб жавоб бердим», — деган жасур сотувчи.

Шундан сўнг, жиноятчи яна бир бор нақд пулларни беришни талаб қилиб ўшқирган. Аёл бунга жавобан «яхши» дея, пичоқни олиб ўғрининг юзига силкита бошлаган.

«Мен унга ёмонлик қилмоқчи эмасдим. Бироқ, шунинг ўзи ўғрини қўрқитишга кифоя қилди, унинг қўллари қалтираб, қочиб кетди», — деган Санга.

Полиция тез орада гумондорни қўлга олишга муваффақ бўлган. Шаҳар суди маҳаллий фуқаро Стюарт Глисонни ўғирликка уриниш, совуқ қурол олиб юриш ва сохта купюраларни сақлашликда айбдор деб топиб, 5 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru