Дунёнинг энг яхши университетлари рейтинги тақдим этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Дунёнинг энг яхши университетлари рейтинги тақдим этилди

Дунёнинг энг яхши университетлари рейтинги тақдим этилди

Дунёнинг энг яхши университетлари рейтингини тузувчи THE World University Rankings'да сўнгги 12 йилда биринчи марта АҚШ университетлари биринчиликни қўлдан бой беришди. Янги рейтинг Британиянинг Times Higher Education (THE) журналида тақдим этилди, дейилади "Кун" нашри хабарида.

Дунёнинг энг яхши университети номи Британиядаги Оксфорд университетига насиб этди. Охирги 5 йил рўйхатда етакчилик қилган Калифорния технология институти эса рейтингнинг иккинчи поғонасидан жой олди. Кучли учликка АҚШнинг Стэнфорд университети якун ясади.

4-ўрин Кембриж университети (Буюк Британия), 5-ўрин Массачусетс технология институти (АҚШ), 6-ўрин эса Ҳарвард университети (АҚШ) томонидан банд этилди. Пристон университети (АҚШ) 7-ўрин, Лондон Империя коллежи (Буюк Британия) 8-ўринни эгаллади. Рейтингнинг 9-поғонасидан Швейцария Федерал технология университети ва 10 поғонасидан Берклидаги Калифорния университети (АҚШ) жой олди.

Тадқиқот натижалари рейтингда одатдагидек Қўшма Штатлари ва Буюк Британия олий таълим муассасалари етакчилик қилаётганини кўрсатди. Рейтингдаги 980 ўқув даргоҳидан 148таси АҚШ ва 91таси Бирлашган Қироллик университетларига тўғри келади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru