Швецияда мусулмон аёл ўқитувчи эркак ҳамкасбларининг қўлини сиқишдан бош тортгани учун мактабдан бўшади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Швецияда мусулмон аёл ўқитувчи эркак ҳамкасбларининг қўлини сиқишдан бош тортгани учун мактабдан бўшади

 Швецияда мусулмон аёл ўқитувчи эркак ҳамкасбларининг қўлини сиқишдан бош тортгани учун мактабдан бўшади

Швецияда мусулмон аёл ўқитувчи ўз ҳамкасбларини қўл сиқиш билан қаршилаш мажбурлаб қўйилгандан кейин мактабдан бўшашига тўғри келди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

Фирдавс Ал-Сокка исмли бу аёл Швециянинг жанубида жойлашган Хельсингборгдаги мактабда 2016 йил августидан ишлай бошлаган.

20 ёшли қиз мусулмон бўлгани учун ишидаги номаҳрам эркакларнинг қўлини сиқишдан бош тортган. Бунинг ўрнига у уларга қўлини кўксига қўйиб эгилганча салом берган.

Мактабнинг эркак ходимларидан бири аёл унинг қўлини сиқишни истамаганидан кейин бундан шикоят қилган.

"Бизнинг мактабда одамларни фарқлаш йўқ", деб айтган мактаб директори.

Шундан кейин қиз ўз ишидан бўшаб, тенг ҳуқуқлик масалалари бўйича омбудсменга мурожаат қилган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru