Хитойлик амалдор пойабзалини кир қилишни истамагани учун ишдан ҳайдалди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойлик амалдор пойабзалини кир қилишни истамагани учун ишдан ҳайдалди

Хитойлик амалдор пойабзалини кир қилишни истамагани учун ишдан ҳайдалди

Хитойнинг Чжэцзян вилоятидан бўлган амалдор лойдан юриб, пойабзалини кир қилишни истамагани учун ишдан маҳрум бўлди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар беради.

Бао Сюйвэйни жума куни Меранти тайфунидан жабрланганлар ҳудудида суратга олишди. Суратда кўриниб турибдики, икки эркак амалдорни кўтариб, лойқа кўлмак устидан олиб ўтмоқда. Бу сурат интернетда пайдо бўлгач, Баони ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари танқид остига олишди.

Ҳукумат танқидга эътибор қаратди ва амалдорни ўз вазифасидан озод этди. Баонинг сўзларига кўра, бу тушунмовчилик сабаб юз берган: ўша куни у жабрланганлар ҳудудига расмий учрашувдан сўнг ташриф буюрган ва иш пойабзалини сув ўтказмайдиганига алмаштиришга улгурмаган. У қуруқроқ ерга ўтишга уринганида, суғурта компаниясининг икки ишчиси уни қўлидан ушлаб, катта кўлмак устидан олиб ўтишган. Бу эса бор-йўғи бир неча сония давом этган.

Амалдорни олиб ўтган ходимлар бу сўзларни тасдиқлашди: уларнинг сўзларига кўра, эркаклар худди шундай йўл билан нафақат Баога, балки бошқа кишиларга ҳам ёрдам беришган. Воқеани суратга олган фотосуратчи жанжал учун узр сўради ва у шунчаки инсонлар бир-бирига қай тариқа ёрдам бераётганини кўрсатишга уринганини айтди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru