Андижонлик усталар Афғонистонда ўзбек алломалари қабрини тикладилар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Андижонлик усталар Афғонистонда ўзбек алломалари қабрини тикладилар

Андижонлик усталар Афғонистонда ўзбек алломалари қабрини тикладилар

Ўзбекистонда ташкил қилинган Халқаро Бобур фонди яқин икки йил давомида Афғонистон ҳудудидаги машҳур ўзбек алломалари қабрларини таъмирлашни режалаштирган, деб хабар қилади "Дийдоразиз" нашри.

Бугунги кунда Бобур халқаро фонди томонидан бир неча шундай лойиҳалар амалга оширилди. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ҳайкалтарш ва етакчи тош кесувчи усталардан бири бўлган уста Тоҳир Раҳимов таклиф қилинган. Уста Раҳимов тош кесувчилар сулоласининг саккизинчи авлодидан бўлиб, у Навоий вилоятининг Ғозғон қишлоғида яшайди. “Уста Алишер Навоийнинг устози бўлган, ҳазрат Лутфий Хировия қабри учун мармар ёдгорлик тоши ясади. У кишининг қабрлари Ҳиротдан 60 км масофада жойлашган Кашти-Канор қишлоғида жойлашган. Уста буюртмани бергиланган вақтда ва юқори сифатда амалга оширди. Шунингдек маҳаллий аҳоли Ғозғон мармарининг юқори сифатини қайд қилишди”, — деди фонд вакили.

Ўтган йили яна бир йирик лойиҳа амалга оширилган эди – Алишер Навоий мақбараси учун сағана ва эшик ясалган эди. Рахимов буюк ўзбек шоири қабрини таъмирлашда шахсан қатнашиши учун Афғонистонга йўл олган эди. Таъмирлаш давомида Ўзбекистондан олиб келинган 1150 дона кўчатлар ҳам экилган эди.

Бу йил ҳам Бобур фонди делегацияси ва усталар яна бир бор Афғонистонда бўлишди. Гуруҳ олдида Алишер Навоий боғи яратиш, Карух шаҳрида жойлашган Саид Муҳаммад Худоёрхон қабрига ёдгорлик ўрнатилди. Экспедиция томонидан Камолиддин Беҳзод қабри устида ҳам, Андижонлик усталар томонидан таёрланган айвон ўрнатилиб, қабр атрофида Андижондан олиб келинган 2000 туп дарахт ва 400 дона гул экилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru