Италиялик йўловчи ўта семиз қўшниси сабаб Emirates авиакомпаниясини судга берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Италиялик йўловчи ўта семиз қўшниси сабаб Emirates авиакомпаниясини судга берди

 Италиялик йўловчи ўта семиз қўшниси сабаб Emirates авиакомпаниясини судга берди

Италиялик адвокат Жоржио Дестро самолётда жуда семиз одам билан ёнма-ён кетишга мажбур бўлгани учун Emirates авиакомпаниясидан 2,8 минг евро миқдорида товон пули ундиришни мақсад қилди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.

Дестро Кейптаундан Дубайга парвоз қилди ва тўққиз соат давомида ёнида ўтирган киши туғдирган ноқулайликдан азият чекди. У йўлакда тура туришга, бўш бўлганда экипаж учун ажратилган ўриндиқларга ўтиришга мажбур бўлди.

Дестро жойини ўзгартиришларини сўради, аммо бўш жой йўқлиги сабаб унга рад жавобини беришди. Италияликнинг сўзларига кўра, вазият учун ундан узр сўрашмаган ва ноқулайликни бартараф этиш учун бирор-бир таклиф беришмаган.

Шундан сўнг у судга даъво киритган. Унга кўра, авиакомпания адвокатга чиптасининг нархи бўлмиш 759,51 евро ва маънавий зарар учун 2 минг евро бериши лозим бўлади. Италияликнинг даъвоси 20 октябрь куни Падуяда кўриб чиқилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru