15:32 / 03.10.2016
8 436

Хорижда Президент сайловини ўтказувчи 44 та сайлов участкаси ташкил этилди

Хорижда Президент сайловини ўтказувчи 44 та сайлов участкаси ташкил этилди

МСК хорижда Президент сайловини ўтказувчи 44 та сайлов участкасини ташкил этди.

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тақдимномасига биноан, республиканинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказувчи 44 та сайлов участкасини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказининг хабар қилишича, мазкур сайлов участкалари 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилди. Эслатиб ўтамиз, пойтахт округида 713 та сайлов участкаси ташкил этилди.

3 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мажлисида сиёсий партиялар томонидан тақдим этиладиган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш бўйича МСК ҳузурида ишчи гуруҳлари тузиш тўғрисидаги қарор ҳам қабул қилинди.

Манба: "gazeta.uz"

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хорижда Президент сайловини ўтказувчи 44 та сайлов участкаси ташкил этилди