Автосалондан Orlando’сини ололмаётган фуқаро Бош вазирга шикоят қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Автосалондан Orlando’сини ололмаётган фуқаро Бош вазирга шикоят қилди

Автосалондан Orlando’сини ололмаётган фуқаро Бош вазирга шикоят қилди

Аввалроқ, 24 сентябрдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи-Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролардан бири “GM Uzbekistan” АЖ ва “Бекобод Автосавдо” МЧЖ билан тузилган шартномага асосан Chevrolet Orlando автомобилини анчадан буён ололмаётгани юзасидан Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига шикоят қилган, дейилади "Qalampir" нашри хабарида.

Мазкур масала Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси масъуллари томонидан атрофлича ўрганилди ва фуқаронинг ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ ҳолат бўйича аниқ чоралар кўрилди. Шикоят ўрганиб чиқилган ҳолатда “GM Uzbekistan” АЖ Бошқарувчи директори вазифасини бажарувчи Н.Латипов номидан фуқарога хат юборилди.

“Сизнинг 2016 28 сентябрда “GM Uzbekistan” АЖга келиб тушган “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси”га қилган мурожаатингиз бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Сиз ва “Бекобод Автосавдо” МЧЖ ўртасида автмобиль харид қилиш учун тузилган 1-206-2015-01144 сонли шартноманинг 2.1 бандида кўрсатилган автомобиль “GM Uzbekistan” АЖ томонидан 2016 сентябрда “Бекобод Автосавдо” МЧЖга етказиб берилди. Ҳозирда автомобиль “Бекобод Автосавдо” МЧЖ дилерлик корхонаси ҳудудида сақланмоқда”, дейилади компаниянинг фуқарога юборган расмий ахборотида.

Ижтимоий тармоқларда Бош вазир Шавкат Мирзиёев номига ташкил этилган саҳифада қайд этилишича, шикоят билан виртуал қабулхонага мурожаат қилган фуқаро “Бекобод Автосавдо” МЧЖ билан шартномани 2015 йилнинг июль ойида имзолаган. Орадан бир йилдан ошиқ вақт ўтган. Шу муддат ичида компания мажбуриятини ўз вақтида адо этмаган. Виртуал қабулхонага қилинган мурожаат муаммонинг ечими топилишига сабаб бўлди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига (0 800) 210-0000 ёки 1000 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш (қўнғироқ республика бўйича бепул, фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нарҳи бўйича ҳақ олинади), хат юбориш (pm.gov.uz веб-сайтида келтирилган шаклни тўлдириш орқали) ёки “O‘zLiDeP” ҳудудий партия ташкилоти Кенгашига ташриф буюриш орқали мурожаат қилиш мумкин эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru