“Forbes” журнали Американинг энг бадавлат кишилари рейтингини эълон қилди. Унга кўра, рўйхатда олий ўринни Microsoft асосчиси Билл Гейтс банд этди. Унинг маблағи 81 миллиард доллар эканлиги маълум қилинди, дейилади "Qalampir" нашри хабарида.
Иккинчи ўринни Amazon асосчиси ва раҳбари Жеф Безос эгаллади. Унинг даромад қиймати 67 миллиард доллар бўлиб, 2016 йилда Жеф Безос бошқа америкалик бадавлат кишиларга қараганда кўп даромад олган.
Учликни “Berkshire Hathaway” холдинги бош директори Уоррен Баффет якунлаб берди. Уоррен Баффет аслида 15 йил давомида бу рейтингда иккинчи ўринни эгаллаб келганди.
Кейинги поғонадан 55,5 миллиард доллар билан Facebook асосчиси Марк Цукерберг жой олди. Oracle асосчиси Ларри Эллисон 49,3 миллиард доллар маблағи билан 5 ўринни банд этган.
“Forbes” журналида келтирилишича, жаҳоннинг энг бадавлат америкалик кишилари рейтингидан жой олганлар йил давомида даромадларини фақат кўпайтиришган ва рекорд кўрсаткичга олиб чиқишган. Умумий ҳисоб 2,4 триллион долларни ташкил этмоқда. Рейтинг рўйхатига киритилган энг бадавлат кишининг маблағи 1,7 миллиард долларга тенг. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди