11:09 / 06.10.2016
7 167

Самарқандда трамвай қатнови йўлга қўйилади

Самарқандда трамвай қатнови йўлга қўйилади

Президент в. б. Шавкат Мирзиёев Самарқандда трамвай қатновини йўлга қўйиш таклифини илгари сурди.
Самарқандда шаҳар трамвайи қатнашни бошлайди. Ўзбекистон Президенти в. б. Шавкат Мирзиёев шаҳарга ташрифи чоғида мазкур таклифни илгари сурди.

«Мазкур ташаббус шаҳарликларни қувонтирди, — хабар қилди „Ўзбекистон“ телеканалининг „Ахборот“ дастури, деб хабар беради "gazeta.uz". Экологик жиҳатдан тоза, шаҳар аҳолиси учун қулай транспорт.».

Трамвай қатнови Сиёб бозоридан Сартепа ҳудудига бўлган оралиқда йўлга қўйилади. Президент в. б. аҳоли манфаатларини ҳисобга олган ҳолда яқин вақтлар ичида йўналишлар лойиҳасини ишлаб чиқишни тавсия қилди.

Йўл Наврўз байрамига қадар (21 март) фойдаланишга топширилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 1947 йилдан 1973 йилгача трамвай тармоғи фаолият кўрсатган.

Май ойи аввалида Ўзбекистон пойтахтида сўнгги трамвай йўналиши ёпилган эди. Март ойи охирида трамвай ҳаракати тўхтатилиши тўғрисида эълон қилинди. Ўшанда пойтахтда 6 та йўналиш фаолият кўрсатаётган эди. Ҳукумат йўловчи ташиш ҳажмининг камлиги, тармоқларнинг эскиргани ва автомобиллар сони ортгани муносабати билан йўлларни кенгайтириш зарурияти юзага келгани сабабли трамвай фаолиятининг тўхтатилишини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда трамвай қатнови йўлга қўйилади