АҚШ ҳукумати жамоатчилик билан алоқалар учун ҳар йили 1,5 миллиард доллар сарфлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШ ҳукумати жамоатчилик билан алоқалар учун ҳар йили 1,5 миллиард доллар сарфлайди

АҚШ ҳукумати жамоатчилик билан алоқалар учун ҳар йили 1,5 миллиард доллар сарфлайди

АҚШ ҳукумати жамоатчилик билан алоқалар, жумладан реклама шартномалари ва мутахассисилар иш ҳақи учун ҳар йили 1,5 миллиард доллар сарфлайди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига асосланиб "Кун" нашри хабари берди.

"Федерал ҳукумат жамоатчилик билан алоқалар учун ҳар йили 1,5 миллиард доллар сарфлайди: бундан 1 миллиард доллар реклама ва пиар-шартномаларга, яна 500 миллион доллар жамоатчилик билан алоқа олиб борувчи 5 минг давлат хизматчисининг маошига йўналтирилган", - дея қайд этилади ҳисоботда.

Ҳужжатда таъкидланишича, сўнгги ўн йилликда Вашингтон реклама ва пиар-шартномаларига ҳар йили 800 миллион доллардан 1,3 миллиард долларгача сарф қилган. Музокаралар федерал ҳукумат фаолиятини нафақат телевидение, радио ва янгиликлар лентаси орқали, балки электрон почта, интернет сайтлари, блоглар, матнли хабарлар, шунингдек Facebook каби ижтимоий тармоқларда ҳам ёритишни кўзда тутади. Конгрессда таъкидланишича, жамоатчилик билан алоқалар учун жавоб берувчи давлат хизматчиларининг ўртача ойлик маоши тахминан 7,5 минг долларни ташкил қилган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru