“НТВ”нинг “Поедем, поедим!” кўрсатуви ижодкорлари Тошкентда! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“НТВ”нинг “Поедем, поедим!” кўрсатуви ижодкорлари Тошкентда!

“НТВ”нинг “Поедем, поедим!” кўрсатуви ижодкорлари Тошкентда!

5-7 октябрь кунлари Тошкентда “Буюк Ипак Йўлида туризм” номли 22-Тошкент Халқаро туристик ярмаркаси ташкил этилганди. Мазкур ярмарка доирасида Россиянинг “НТВ” телеканалининг “Поедем, поедим!” дастури ижодкорлари мамлакатимизга ташриф буюришди. Бу кўрсатувнинг аввалги сони Республикамизнинг Самарқанд вилоятида суратга олинган бўлса, кўрсатувнинг галдаги сони қадимий Хива шаҳрига бағишланди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" ёзмоқда.

“Ўзбектуризм” компанияси вакиллари меҳмонларнинг ижод қилиши учун барча шароитларни яратиб берди. Кўрсатув бошловчиси Жон Уорреннинг муаллифлик дастури бўлган “Поедем, поедим!” кўрсатувида маълум бир ҳудуд ёки миллатнинг ошхонаси, яъни миллий таомлари, ноз-неъматлари асосий ўринда турса-да, шу билан бирга тарих, маданият, урф-одат ва анъаналар, халқ ижодиёти ҳақидаги тафсилотларга ҳам эътибор қаратилади.

Facebook ижтимоий тармоғида Тошкент Халқаро туристик ярмаркасига ташриф буюрган Жон Уорреннинг саёҳати акс этган фотосуратлар фойдалувчилар томонидан тарқатилмоқда. Улар фахр билан “Мамлакатимиз ҳақида кўрсатув тайёрлаш учун Россиядан келган меҳмон ташрифи”, дея изоҳлар қолдиришмоқда. Дастур ижодкорлари ярмарка давомида тайёрланган турли таомлардан ҳам баҳраманд бўлишган.

Тошкентнинг бир қатор кўзга кўринган масканларига ташриф буюрган Жон Уоррен бошчилигидаги суратга олиш гуруҳи саёҳатини Хивада давом эттирди. Асосий тасвирга олиш ишлари Хивадаги “Ичан қалъа” мажмуида ўтказилиб, ижодкорлар “Жума масжид” ёдгорлиги, “Паҳлавон Маҳмуд” мақбараси, “Муҳаммад Раҳимхон Феруз” мадрасаси, Ал-Хоразмий ёдгорликларига ташриф буюришди.

Бу жойларда Жон Уоррен ҳунармандчилик санъати, маданий ёдгорликлар билан танишди. Facebook тармоғи фойдаланувчиларининг сўзларига кўра, бу кўрсатув шу ой сўнггига қадар эфирга узатилади.
“НТВ”нинг “Поедем, поедим!” кўрсатуви ижодкорлари Тошкентда!

“НТВ”нинг “Поедем, поедим!” кўрсатуви ижодкорлари Тошкентда!

“НТВ”нинг “Поедем, поедим!” кўрсатуви ижодкорлари Тошкентда!

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru