12:43 / 13.10.2016
7 896

Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритилди

Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритилди

Хабар берганимиздек, кеча, 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Ниғматилла Йўлдошев олиб борди

Йиғилишда қатор қонунлар ва масалалар муҳокама этилди. Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритиш масаласи ҳам ўртага ташланиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Унга кўра, Дилшод Уринбаевич Арипов, Қобилжон Худойбердиевич Комилов ва Нодир Мухаммадиевич Худояров Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик cудининг судьялари этиб тайинланди.

Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритилди