Машинасида одам уриб юбориб, сўнгра воқеа жойидан беркинган раҳбар қўлга тушди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Машинасида одам уриб юбориб, сўнгра воқеа жойидан беркинган раҳбар қўлга тушди

Машинасида одам уриб юбориб, сўнгра воқеа жойидан беркинган раҳбар қўлга тушди

Шермирза (исмлар ўзгартирилган) катта бир ташкилотга раҳбар этиб тайинланди. Янги лавозимда бироз ўзини кўрсатган Шермирза бора-бора маишатга, ичкиликбозликка ружу қўйди. Сархуш ҳолатда машина ҳайдаб уйига келиш одатга айланди. Бу ҳақда “Kun.uz” нашри ёзмоқда.

Ўша куни ҳам сархуш ҳолатда у ўз “Нексия”сини бошқариб келаётган эди. Қишлоққа кириш йўлида машинага нимадир қаттиқ урилганидан Шермирза бир сесканиб тушди. У воқеа жойидан қочиб, кўздан ғойиб бўлди.

Эрталаб соат еттилар чамасида Шермирза турмуш ўртоғининг сўзларидан зўр-базўр кўзини очди. Хотини унга ички ишлар ходимлари сўраб келганини айтаётган эди.

Тергов жараёнларидан шу нарса аён бўлдики, у ярим тунда уриб юборган жабрдийда ўзининг маҳалладоши, 19 яшар йигит бўлиб чиқди. Жиноят ишларига оид тиббий экспертизалардан маълум қилинишича, марҳум транспорт воситаси уриб юборгандан сўнг, бироз ўзини йўқотган, ўнг қўли синиб, йўл четидаги ариққа йиқилган ва сувдан чиқа олмай, оғзига сув кириши оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru