Лола Каримова рассом Жавлон Умарбековнинг асарлари тўплами нашр этилгани ҳақида хабар қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Лола Каримова рассом Жавлон Умарбековнинг асарлари тўплами нашр этилгани ҳақида хабар қилди

Лола Каримова рассом Жавлон Умарбековнинг асарлари тўплами нашр этилгани ҳақида хабар қилди

“Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон халқ рассоми Жавлон Умарбековнинг асарлари тўплами нашр этилгани ҳақида хабар берди. Ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали оммага юзланар экан, Каримова-Тилляева қуйидагиларни ёзиб қолдирди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар берди.

“Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси замонавий ўзбек тасвирий санъатининг энг ёрқин намоёндаларидан бири бўлмиш, атоқли рассом Жавлон Умарбековнинг асарлари тўпламини нашр этди. Ушбу нашр буюк рассомнинг нафақат ҳаёти ва ижодининг муҳим босқичлари, балки қарийб ярим асрлик ижодий йўли давомида замонавий ўзбек санъатига қўшган улкан ҳиссасини ёритиб беришни ўз олдига мақсад қилиб олган.

Жавлон Умарбековнинг серқирра ижоди халқимизнинг бой маданий ва тарихий анъаналари-ю адабий меросини ўзида мужассам этган ҳамда шарқ ва ғарб маданиятларининг ўзаро таъсиридан илҳом олган.

Умарбеков асарлари тасвирий санъатнинг юксак маҳорат билан яратилган меваси бўлибгина қолмай, инсонлар ва она замин қиёфасида мужассам этилган ижодкор жонли тафаккурининг маҳсули ҳамдир.

Устоз санъаткоринг бой ижодий мероси мамлакатимизнинг чинакам фахрига айлангандир. Унинг ҳақиқат, гўзаллик, эзгулик ва донолик каби тушунчаларни ифода этувчи асарлари, санъат янги ёки эски бўлиши мумкин эмаслигини намоён этади. Санъат ҳамиша ёш ва абадийдир”.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru