Шавкат Мирзиёев вилоятларда тоза ичимлик суви муаммосини ҳал қилмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шавкат Мирзиёев вилоятларда тоза ичимлик суви муаммосини ҳал қилмоқчи

Шавкат Мирзиёев вилоятларда тоза ичимлик суви муаммосини ҳал қилмоқчи

Келгуси 5 йил давомида мамлакатимиз бўйлаб қарийб 9 минг километр ичимлик суви тармоқлари, 1400та қудуқ ва 3600та сув иншооти қурилади ва реконструкция қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП VIII съездидаги нутқи давомида маълум қилган.

Янги сув иншоотлари қурилиши ва эскиларининг таъмирланиши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Самарқанд, Тошкент, Хоразм вилоятларида яшовчи 3 миллиондан зиёд аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Бу орқали аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш кўрсаткичи 67 фоиздан 84 фоизга кўтарилади. Бу ишларни ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида “Тоза сув” махсус жамғармаси ташкил этилиши белгиланди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru