22 октябрь куни Сирдарё вилоятида Халқ депутатлари Гулистон, Ширин шаҳарлари, Оқолтин, Сайхунобод, Сардоба, Сирдарё туманлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" сайти хабар бермоқда.
Сессияларда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Унга кўра туман ва шаҳар раҳбарлари қуйидагича ўзгартирилди.
Вилояти ҳокими Ойбек Ашурматовнинг тавсиясига кўра, ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шерзод Шуҳратуллаевич Исматуллаев Гулистон шаҳрига;
“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти электростанциялардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Илҳомжон Маҳмуджонович Бегалиев Ширин шаҳрига;
Жиззах вилояти Зомин тумани “Автосаноат-агро-Жиззах” масъулияти чекланган жамияти раиси Ҳамрабой Раҳимович Раззоқов Оқолтин туманига,;
Сирдарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Носиржон Маҳмудович Эгамбердиев Сайхунобод туманига;
Сирдарё вилояти прокуратураси қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи Шукурулло Хўжамқулович Турсунов Сардоба туманига;
“Сирдарёавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти директори Собиржон Назаров Сирдарё туманига ҳоким этиб тайинландилар
Сессияларда вилоят ҳокими Ойбек Ашурматов туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича маъруза қилди.
Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Даврон Абитович Назармуҳаммедов қатнашиб, сўзга чиқди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди