Туркияда Гуленга алоқадор 10 минг давлат хизматчиси истеъфога чиқарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Туркияда Гуленга алоқадор 10 минг давлат хизматчиси истеъфога чиқарилди

Туркияда Гуленга алоқадор 10 минг давлат хизматчиси истеъфога чиқарилди

Туркияда 10 мингдан ортиқ давлат хизматчиси мухолифат ислом воизи Фатҳуллоҳ Гуленнинг ташкилотига алоқадорликда айбланиб, истеъфога чиқарилди. Бу ҳақида "Kun.uz" хабар берди.

Манбага кўра, қарорда 10 131 нафар давлат ходимининг истеъфоси ҳақида сўз юритилган: 32 нафар паламент аъзоси, 183 нафар кассация суди ходими, 2 534 киши - мамлакат адлия вазирлигидан, 102 киши - ТИВдан, шунингдек яна 101 нафар киши - Турк қуролли кучларидан.

Худди шу қарор асосида яна 15 ОАВнинг ёпилиши тўғрисида маълум қилинган. Dicle янгиликлар агентлиги, кўплаб газеталар ва журналлар шулар жумласидандир, улар Курдистон ишчилар партияси ғоялари тарғиботида айбланмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru