Андижонда машина ўғрилари ҳайдовчининг умрига зомин бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-03-2015 | 16:50 ZAMIN.UZ / Жамият / 13 Март 2015 года
2 842

Андижонда машина ўғрилари ҳайдовчининг умрига зомин бўлди

Андижонда машина ўғрилари ҳайдовчининг умрига зомин бўлди

Андижон вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўтказган тезкор тадбир натижасида қасддан одам ўлдиришда айбланаётган Абдулла Болтаев, Иқбол Бектурдиев ва Баҳодир Нуралиевлар (исм-шарифлар ўзгартирилган) қўлга олинган.

“Ҳуқуқ” газетасига кўра, уч нафар ҳамтовоқ тил бириктириб, бирор автоуловни қўлга киритиш режасини тузишади. А. Болтаев ва И. Бектурдиевлар “Спарк” русумли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчи Ботир Алимовдан уларни ўз манзилларига етказиб қўйишни сўрашади.

Машина одам кам кўчалардан бирига кирган пайтда И. Бектурдиев ҳайдовчининг бошидан ушлаб олади, А. Болтаев эса пичоқ билан унга оғир тан жароҳатлари етказади. Жиноятчилар машинадан ўзини ташқарига отган ҳайдовчига етиб олиб, уни жони узилгунга қадар тепкилашади. Шундан сўнг улар машинани олиб, йўл-йўлакай Б. Нуралиевни ҳам машинага миндириб, Жалақудуқ туманига йўл олишади. У И. Бектурдиевнинг қариндоши ёрдамида машинани қон доғларидан тозалашади ва жиноят изларини йўқотишади. Шунга қарамай, улар тезда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинади.

Андижон вилоят суди А. Болтаевга 18 йил, И. Бектурдиевга 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Ўта оғир жиноятни
яширишда айбланган Б. Нуралиевга нисбатан ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 8 ой муддатга ахлоқ тузатиш жазоси қўлланди.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru