Microsoft Россиядаги энг яхши иш берувчи деб тан олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-03-2015 | 17:42 ZAMIN.UZ / Жамият / 13 Март 2015 года
865

Microsoft Россиядаги энг яхши иш берувчи деб тан олинди

Microsoft Россиядаги энг яхши иш берувчи деб тан олинди

“Коммерсантъ” газетаси ва Headhunter портали ҳамкорликда ишлаб чиқилган Россия иш берувчилари рейтингини эълон қилди. 2014 йил якунларига кўра рейтингда биринчи ўринга Microsoft компанияси муносиб кўрилди.

Иш берувчиларнинг фаолияти уч критерий бўйича баҳоланди: иш қидираётганларнинг фикри, ходимларнинг фикри ва HR маъмурияти фаолиятининг самарадорлиги. Тадқиқот доирасида фақат 100дан ортиқ иш ўрнига эга ташкилотлар фаолияти ўрганиб чиқилди.
2012 ва 2013 йилги рейтингларда биринчи ўринни Google эгаллаган эди, аммо 2014 йилда унинг фаолияти Россия ҳудудида қисқартирилгани туфайли бу сафар компания рейтингга киритилмади.

Биринчи ўринга кўтарилган Microsoft 126.8 балл тўплади. Ундан кейинги ўринларни “ВТБ 24” банки (126.8 балл) ва “Газпром нефть” компанияси (123.6 балл) эгаллади.

Рейтинг муаллифларининг сўзларига қараганда, ундан йил сайин йирик хорижий компанияларнинг Россиядаги ваколатхоналари чиқиб кетмоқда. Бу АҚШ ва Европанинг Россияга нисбатан жорий қилган санкциялари оқибатидир.

“Яндекс” компаниясининг жамоатчилик алоқалари бўйича директори Очир Манжиковнинг сўзларига қараганда, рейтингга унда иштирок этиш учун мустақил равишда талабнома йўллаган компанияларгина киритилган.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru