12:09 / 06.11.2016
26 496

Олимлар: «Чиройли қизлар эркаклар умрини қисқартиради»

Олимлар: «Чиройли қизлар эркаклар умрини қисқартиради»

Чиройли аёллар билан (номаҳрамлар) муносабат эркакларда стресс ҳолатини келтириб чиқаради, бу эса ўз ўрнида гепатит, диабет ва ҳатто импотенция касалликларига сабаб бўлиши мумкин экан. «Валенсия давлат университетининг олимлари шундай хулосага келди», деб хабар қилади Mulohaza.uz сайти.

Тадқиқот доирасида улар 84 талаба устидан тажрибалар ўтказибди. Иштирокчиларнинг ҳар бири иккита нотаниш, бегона шахс — эркак ва аёл бор хонада судоку ўйини вазифаларини ечиши керак эди.

Тажрибада иштирок этувчининг қонидаги кортизол миқдорини кузатган олимлар қизиқ ҳолатларни кашф этибди. Хонада чиройли (номаҳрам) аёл бўлганида стресс гормонининг даражаси юқори бўлган, бироқ аёл хонани тарк этганида гормон нормал ҳолаттга тушган. Агар нотаниш қиз хонага қайтса талаба қонида кортизол миқдори яна ошиб кетган.

Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, чиройли аёл билан беш дақиқа ёлғиз қолиш эркак қонида кўп миқдорда кортизолнинг хосил бўлишига сабаб бўлади экан, бу эса стресс ҳолатидан дарак беради.

Кортизолнинг кўпайиб кетиши хужайра метаболизмини ишдан чиқаради ва оқибат диабет ва гипертония касаллиги келиб чиқишига сабаб бўлар экан. Оз-оз миқдорда мазкур гормон организмга ижобий таъсир қилиши мумкин: глюкозанинг қонга етиб боришига ёрдам беради, баъзи жойлардаги қоннинг торайиши, иштаҳани очиш ҳамда шамоллашга ва аллергияга қарши ҳусусиятлари ҳам бор.

Бундай натижаларни кўрган олимлар, чиройли қизлар билан доимий муносабатда бўлиш эркакларнинг саломатлиги учун зарарли эканини эътироф этибдилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар: «Чиройли қизлар эркаклар умрини қисқартиради»