12 120
Қайнота куёвига тўйдан олдин ваъда қилган машинани олиб бермагани учун куёв ажрашмоқчи бўлди
Республика бўйича энг кўп ажрашиш Тошкентда (32 фоиз) кузатилмоқда, деб ёзмоқда “Оила даврасида” нашри. Масалан, жорий йилнинг 9 ойида шаҳар бўйича 3442 та ажрашиш қайд этилган.
“Бугун бу борадаги лоқайдликка нуқта қўйишимиз ва бир қатор ишларни қайта кўриб чиқишимиз зарур. Жумладан, оилани мустаҳкамлаш ва ёшларни турмушга тайёрлаш бўйича қиладиган ишларнинг кўпчилиги расмиятчилик учунгина бўлиб қоляпти” дейди Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова.
Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаевга кўра эса, кўп ҳолларда ёш келин-куёвлар арзимас сабаблар билан ажрашиб кетмоқда.
“Яна бир аризада қайнота куёвига тўйдан олдин ваъда қилган автомашинани олиб бермагани учун куёвтўра ажрашмоқчи эканини билдирган. Белида белбоғи бор ўзбек йигитининг шу даражага боришининг ўзи нақадар уятли ва шармандали ҳол эмасми?” дейди Сенат қўмита раиси З.Низомхўжаев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди