Швейцария ОАВида Алина Кабаева фарзандли бўлгани хабар қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-03-2015 | 23:28 ZAMIN.UZ / Жамият / 13 Март 2015 года
2 323

Швейцария ОАВида Алина Кабаева фарзандли бўлгани хабар қилинди

Швейцария ОАВида Алина Кабаева фарзандли бўлгани хабар қилинди

Швейцария ОАВларида тарқалган хабарларга кўра, россиялик гимнастикачи, Олимпиада чемпиони ҳамда Россия Давлат думасининг собиқ депутати Алина Кабаеванинг кўзи ёриган.

Швейцариялик журналистлар бу хабарни итальян лаҳжасида сўзлашиладиган Тичино кантонидаги Сорено шаҳрининг “Муқаддас Анна” клиникаси ходимларидан олишган.

Шу клиника мижози бўлган 31 ёшли спортчининг фарзанд кўргани ҳақида дастлаб маҳаллий Blick нашри хабар берди.

Лекин бу хабар расман тасдиқланмаган.

Шунингдек, унинг яқин дўстларидан бири, ўзбекистонлик собиқ футболчи Азамат Абдураимов ўзининг расмий фейсбук саҳифасида Алина Кабаевани фарзанд билан, унинг отаси Марат Кабаевни набира билан табриклаб, пост ёзган.

Маълумот учун, бундан олдин ҳам, 2008 йилда турли нашрларда АҚШда унинг ўғил туққани ҳақида ёзилган, 4 йил ўтиб эса, Кабаева қизли бўлгани ҳақида хабар берилган, бироқ бу хабарлар ҳам расман тасдиқланмаган.

Қайд этиш жоизки, Алина Кабаева охирги бир неча ой давомида ҳеч қаерда кўриниш бермаётганди. У ҳатто ўз мураббийи Ирина Вингернинг февраль ойида ўтказилган юбилей маросимига ҳам ташриф қилмаган эди.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru