Ўзбекистонда охирги 70 йил ичидаги энг қизиқарли воқеа кутилмоқда (тафсилотлар) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-11-2016 | 13:29 ZAMIN.UZ / Жамият / 09 Ноябр 2016 года
2 038

Ўзбекистонда охирги 70 йил ичидаги энг қизиқарли воқеа кутилмоқда (тафсилотлар)

Ўзбекистонда охирги 70 йил ичидаги энг қизиқарли воқеа кутилмоқда (тафсилотлар)

Бу йилги Супер Ой ҳодисаси охирги 70 йилда энг қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Супер Ой — бу охирги йилларда ОАВда кенг тарқалган норасмий ибора бўлиб, Ой тўлиши ва унинг ерга энг яқин масофага келиши бир вақтда содир бўлганда кузатилади.

Ўзбекистон аҳолиси 13-14 ноябр кунлари Супер Ой ҳодисасини кузатиши мумкин, деб хабар қилмоқда Ut.uz нашрига асосланган ҳолда "Дийдоразиз" нашри.

Супер Ой — бу астрономик ҳодиса бўлиб, у Ой тўлиши ва унинг Ерга энг яқин масофага келиш ҳодисалари бир вақтга тўғри келганда содир бўлади. Маълумки Ой Ер атрофида элипсга ўхшаш траекторияда айланади, яъни йил давомида ой икки марта ерга яқин келиб, икки марта ердан узоқлашади. Ер ойдан узоқлашганда у кичикроқ бўлиб, яқинлашганда эса каттароқ бўлиб кўринади.

Бу йилги Супер Ой ҳодисаси Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Олтой ўлкаси ва Ғарбий Сибир ҳудудларида яшайдиган аҳолига айниқса яхши кўринади. Асосийси осмон булутли бўлмаса бўлгани. Олимлар айтишига қараганда бу йилги Супер Ой ҳодисаси охирги 70 йил ичида энг қизиқарлиси бўлиши кутилмоқда. 13-14 ноябрь кунлари горизонтда улкан оч пуштиранг Ойни томоша қилиш мумкин бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru