20:29 / 10.11.2016
9 432

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни АҚШ президенти этиб сайлангани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни АҚШ президенти этиб сайлангани билан табриклади

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 10 ноябрь куни Дональд Трампни сайловдаги ишончли ғалабаси ва АҚШ президентлигига сайланганлиги муносабати билан табриклади. Бу ҳақда "Дарё" хабар бермоқда.

«Ўзбекистон раҳбари АҚШ билан стратегик шерикчилик муносабатларининг барқарор ривожланаётганлигини таъкидлади», — дейилади Ўзбекистон ТИВ ахборотида.

Вазирлик ахборотида қайд этилишича, «Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга соғлик-саломатлик ва масъулиятли давлат мансабида улкан муваффақиятлар, бутун АҚШ халқига эса тинчлик, осойишталик ва тараққиёт тилади».

Маълумот учун, Республикачилар партияси вакили Дональд Трамп АҚШда 8 ноябрь куни бўлиб ўтган президент сайловида танловчилар ҳайъати овозларига кўра демократ Ҳиллари Клинтонни ортда қолдириб, мамлакатнинг 45-президентига айланди.

Дональд Трамп 2017 йил январдан АҚШ президенти лавозимини бажаришга киришади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни АҚШ президенти этиб сайлангани билан табриклади